

“Наполи” Неаполда “Комо”га мағлуб бўлди. Дастлаб 17-дақиқада меҳмонларнинг хорватиялик ҳимоячиси Мартин Батурина ҳисобни очди. Расмус Хойлунд 30-дақиқада мувозанатни тиклади. Аммо, тўрт дақиқа ўтиб “Комо” ҳужумчиси Анастасиос Доувикас рақиб дарвозасини ишғол қилди ва шу билан ҳисоб ўзгаришсиз қолди.
“Интер” эса Хакан Чалханоглунинг 9-дақиқада урган голи эвазига жамоасига “Кальяри”га қарши ўйинда уч очко тақдим этди.







