59 ёшли футболчи фаолиятини давом эттиради

25 июн 2026, 20:15
Япониянинг 3-дивизионида иштирок этувчи "Фукусима Юнайтед" клуби 59 ёшли Кадзуёси Миуранинг ижара шартномаси узайтирилганини расман эълон қилди.

Футболчининг трансфер ҳуқуқи "Йокогама" клубига тегишли бўлиб, янги ижара келишуви келаси йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Шу тариқа, Миура профессионал фаолиятидаги 42-мавсумни ўтказади.

Афсонавий ҳужумчи фаолияти давомида Бразилия, Италия, Хорватия, Австралия ва Португалия клубларида ҳам тўп сурган. Япония миллий терма жамоаси сафида эса 89 та учрашувда майдонга тушиб, 55 та гол урган.

Ўтган мавсумда Миура "Фукусима Юнайтед" сафида 6 та ўйинда қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: fufc.jp