UZ

Сўнгги янгиликлар

03:09Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко  39 03:02А Серия. "Милан" дербида "Интер"ни мағлуб этиб, жадвалда иккинчи ўринга чиқди  23 01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  19 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  8 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  2 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0

ПСВ мухлиси "Севилья" посбонига ҳужум қилди Янгиликлар

ПСВ мухлиси "Севилья" посбонига ҳужум қилди

Испан клуби дарвозабони вазиятга изоҳ берди.

"Севилья" дарвозабони Марко Дмитровичга Нидерландиядаги майдонда томошабинлардан бири ҳужум қилди.

Европа лигаси плей-офф босқичида доирасида ПСВ ва "Севилья" жамоалари ўзаро беллашди. Дастлабки ўйинда испанияликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Жавоб баҳсида эса Льюк де Йонг ва Фабио Сильванинг голлари Руд ван Нестелрой шогирдларига ғалаба тақдим этди, бироқ бу голлар кейинги босқичга чиқиш учун етарли бўлмади.

Мағлуб тараф мухлиси меҳмонларнинг 31 ёшли посбонига мушт туширган, бироқ дарвозабон ўзини ҳимоя қилиб, уни ерга йиқитган.

Шундан сўнг стюардлар томошабинни майдондан олиб чиқиб кетишди. Сербиялик посбон бу вазиятни қоралади: "Футболда бундай ҳолатларни гувоҳи бўлиш ҳеч қачон ёқимли бўлмайди. Ўйинчи бу каби ҳолатга дуч келмаслиги лозим. Тартибсизлик қилганлар жазоланади деб умид қиламан. Томошабин келиб ортимдан туртиб юборди. Менимча, у натижадан ғазабланган бўлса керак. У мени уришга ҳаракат қилди, мен эса хавфсизлик ходимлари келгунига қадар уни босиб туришга мажбур бўлдим".

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика