

ОФК бироз аввал кейинги йил учун квоталар тақсимотини эълон қилди.
Унга кўра 2027-йил кузда бошланадиган Элит ОЧЛда 1+1, ОЧЛ 2 мусобақасида эса 1 та клубимиз иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, бу йил кузда бошланадиган халқаро мусобақаларда ҳам Ўзбекистон худди шундай квотага эга.
Маълумот учун, жорий мавсум Осиё майдонларида Ўзбекистон шарафини "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Насаф" ҳимоя қилади.





