UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  8 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  4 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  5 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1

2018 йилги U-23 Осиё чемпионати Хитойда бўлиб ўтади-ми? Янгиликлар

2018 йилги U-23 Осиё чемпионати Хитойда бўлиб ўтади-ми?

Хабарингиз бор, ОФК 2013 йилдан бошлаб янги мусобақага асос солганди.

U-23 Осиё чемпионати деб номланган мусобақа ҳар икки йилда ўтказилиш йўлга қўйилди. Бу мусобақа ҳар тўрт йилда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш имкониятини беради. Фақат Осиё чемпионати ҳар икки йилда бўлгани учун ҳар иккинчи қитъа чемпионати фақат Осиё чемпионати мақомида ўтади. Масалан, 2013 йилги мусобақа Осиё чемпионати мақомида ўтган. 2016 йил январь ойида Қатарда бўлиб ўтган ушбу мусобақа эса Рио Де Жанейродаги Олимпиада ўйинларига йўлланма берувчи чемпионат бўлди.

Навбатдаги Олимпиада ўйинларига йўлланма бермайдиган чемпионат 2018 йил бўлиб ўтади. Ушбу мусобақани ўтказиш учун ҳозирча фақат Хитой давлати ариза берган. 2017 йилда ушбу қитъа чемпионатига саралаш баҳслари бўлиб ўтади. ОФК тақвимига кўра саралаш ўйинлари 15-23 июль кунлари бўлиб ўтади. Ҳозирча саралаш баҳсларига қуръа ташланмаган.

Равшан Ҳайдаров бошчилигида тузилган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси айнан 2018 йилда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида қатнашиши кўзда тутилган.

Рейтинг: +4   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика