18 та ўйинда 20 та гол. Чиро Иммобиле тўпурарлар пойгасида Мауро Икардидан ўзиб кетди
06 янв 2018 21:16
Янгиликлар
18 та ўйинда 20 та гол. Чиро Иммобиле тўпурарлар пойгасида Мауро Икардидан ўзиб кетди
А серия 20-турида 4 та гол урган италиялик ҳужумчи Чиро Иммобиле тўпурарлар пойгасида пешқадамга айланиб олди. Қолаверса, унинг голлари “Лацио”га 3 очко тақдим этди.
Иммобиле А сериянинг 18 турида майдонга тушди ва 20 та гол уришга муваффақ бўлди. У 6 марта пенальтидан аниқ фойдаланишга муваффақ бўлган. Ўрта ҳисобда Чиро ҳар 78 дақиқада 1 та гол уришни уддалаяпти.
“Интер” клубининг аргентиналик ҳужумчиси Мауро Икарди ҳисобида эса 18 та гол бор. У А сериянинг барча — 20 та ўйинида ҳам майдонга тушган. “Ювентус” форварди Пауло Дибала эса 14 та гол билан кучли учликни якунлаган.
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар