100 миллион камми? “Ливерпуль” Франция терма жамоаси аъзоси учун курашмоқда

Sherzod Nurmatov
4 авг 2026, 12:15
Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, “Ливерпуль” ва “Пари Сен-Жермен” вингер Брэдли Барколя трансфери бўйича расмий музокараларни бошлади.

Маълумотларга кўра, Англия клуби бошланғич таклиф суммасини 100 миллион евродан ортиқ деб белгилаган, бироқ бу сумма парижликларнинг талабидан анча паст.

2.jpg

Таъкидланишича, Барколянинг ўзи “Ливерпул”га ўтишдан манфаатдор. Аввалроқ Романо футболчининг бу истаги май ойидаёқ пайдо бўлгани ҳақида хабар берганди.

ПСЖ вингери ўтган мавсум барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13 та гол ва 7 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг трансфер нархи 90 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano