Расман: Кудряшов жамоадан кетди. "Сурхон"ни вақтинча Анвар Ғофуров бошқаради
18 мар 17:20
Новости
Расман: Кудряшов жамоадан кетди. "Сурхон"ни вақтинча Анвар Ғофуров бошқаради
Хабарингиз бор, яқинда Суперлигада мавсумнинг илк истеъфоси кузатилган эди.
Жорий йилда жамоа бош мураббийига айланган Станислав Кудряшов термизликлар билан хайрлашган эди. Ушбу хабарни клуб матбуот хизмати расман тасдиқлади ва бу ҳақида батафсил маълумот берди.
"Клуб тизимида турли лавозимларда фаолият юритган Станислав Кудряшов мавсум бошидаги қониқарсиз натижалар туфайли жамоа бошқарувидан озод этилди ва расман клубни тарк этди. Унинг ўрнига вақтинча бош мураббий вазифасини аввал U-21 жамоаси билан ишлиб келган Анвар Ғофуров бажариб туради",- дейилади хабарда.
"Сурхон" мавсумни икки мағлубият ("Локомотив", "Нефтчи") ҳамда бир дуранг ("Бунёдкор") билан бошлади. Жамоа 4-турда 20 март куни "Насаф" меҳмони бўлади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии