Даҳшатли талаб! "Атлетико"нинг 55 минг мухлиси финалга бормоқчи, аммо чипталар етмайди
18 мар 17:44
Новости
Даҳшатли талаб! "Атлетико"нинг 55 минг мухлиси финалга бормоқчи, аммо чипталар етмайди
13 йилдан сўнг яна финалда:
18 апрель куни Севильяда бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи финал баҳсида Мадриднинг "Атлетико" клуби "Реал Сосьедад"га қарши майдонга тушади. Эслатиб ўтамиз, мадридликлар 2013 йилдан бери илк бор Испания Кубоги финалига йўлланма олишди.
Жойлар қандай тақсимланади?
Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, финал учун нақ 54 385 нафар сосьос чипта сўраб мурожаат қилган. Бироқ мадридликлар учун стадиондан жами 25 680 та жой ажратилган бўлиб, унинг 85 фоизигина клуб аъзолари учун кафолатланган.
Шундай қилиб, "Атлетико" аъзоларига "Сосьедад"га қарши ўйин учун бор-йўғи 21 828 та чипта тегади. Яна 1050 та чипта расмий фан-клублар ўртасида тақсимланса, 160 таси имконияти чекланган мухлисларга берилади. Чипталар савдосига 23 март куни старт берилиши режалаштирилган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии