RU

Последние новости

13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  0 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   56 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  39 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  19 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  16 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  18 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  4 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  12 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  4 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  18

Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади Новости

Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади

Африка кубоги финалидаги можаро давом этади.

Сенегал футбол федерацияси Африка футбол конфедерацияси — CAF томонидан 2026 йилги Африка миллатлар кубоги финалида Марокашга қарши ўйин учун терма жамоага техник мағлубият ёзилган қарор устидан CAS — Лозаннадаги Спорт арбитраж судига шикоят киритади. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати маълум қилди.

Аввалроқ CAF сенегалликларга финал учрашувда техник мағлубият берилгани ва мусобақа ғолиби сифатида Марокаш терма жамоаси эълон қилингани ҳақида хабар берган эди. Учрашув натижаси Сенегал футболчилари майдонни 10 дақиқадан ортиқ вақтга тарк этгани сабаб бекор қилинган.

"Сенегал футбол федерацияси CAF апелляция қўмитаси қарори ҳақидаги билдиришномани қабул қилди. Федерация мазкур адолатсиз, мисли кўрилмаган ва қабул қилиб бўлмайдиган қарорни қоралайди, бу эса африка футболи нуфузига путур етказади, — дейилади баёнотда. Сенегал футболи манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида федерация қисқа муддат ичида Лозаннадаги Спорт арбитраж судига мурожаат қилиш тартибини бошлайди. Федерация ҳалоллик ва спорт адолати тамойилларига содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди ҳамда кейинги ҳаракатлар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиб боради".

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда видеотакрор (VAR) орқали сенегалликлар урган гол бекор қилинди. Шундан сўнг яна видеотакрордан кейин Сенегал дарвозасига пенальти белгиланди. Бош мураббий Пап Тьяв норозилик сифатида жамоани майдондан олиб чиқиб кетди. Орадан 15 дақиқа ўтгач, сенегалликлар майдонга қайтишди ва дарвозабон Эдуар Менди Браим Диаснинг 11 метрли жарима зарбасини қайтарди. Асосий вақт 0:0 ҳисобида якунланди. Қўшимча вақтда эса ягона голга Пап Гейе муаллифлик қилди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика