Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади
18 мар 16:26
Новости
Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади
Кюрасао терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Дик Адвокат мавсум якунига қадар "Фейеноорд" бош мураббийи Робин ван Персига маслаҳатчи сифатида ёрдам беради.
Бу ҳақда Роттердам клуби матбуот хизмати маълум қилди. Қайд этилишича, Адвокат ван Персига маслаҳатлар беради, аммо расмий лавозимни эгалламайди ва ўйинлар пайтида захира ўриндиғида бўлмайди.
Адвокат февраль ойи охирида қизининг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этган эди. У жамоани 2024 йил январидан бошқариб келган ва унинг раҳбарлигида терма жамоа тарихида илк бор жаҳон чемпионати финалига чиққан.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии