RU

Последние новости

21:04"Галатасарой" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  4 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  0 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  14 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  29 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  14 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  2 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  10 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  7 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1

Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди Новости

Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди

Нидерландиялик Дик Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди.

Қайд этилишича, 78 ёшли мутахассис соғлиғида муаммолари бор қизи учун ўзини тўлиқ бағишлашга қарор қилган. Адвокат ўрнига Фред Рюттен тайинланди.

"Мен ҳар доим оила футболдан муҳимроқ деб айтганман, шунинг учун бу табиий қарор. Шунга қарамай, мен Кюрасаони, унинг одамларини ва ҳамкасбларимни жуда соғинаман. Кичиккина давлатни Жаҳон чемпионатига олиб чиққанимни фаолиятимдаги энг катта ютуқлардан бири деб ҳисоблайман", – деди Адвокат.

Адвокат Кюрасао термасини 2024 йилнинг январидан бери бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида жамоа тарихда илк бор Жаҳон чемпионати финал босқичига чиқди. АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган турнирда Кариб денгизи ҳудудидаги мамлакат жамоаси Германия, Эквадор ва Кот-д'Ивуар терма жамоаларига қарши ўйнайди.

Адвокат илгари Нидерландия, Корея, Сербия, Бельгия ва Ироқ терма жамоаларини бошқарган, шунингдек, ПСВ, "Фейеноорд", "Зенит", "Фенербахче", "Сандерленд" ва бошқа жамоаларда ишлаган.

Рюттен эса "Твенте", "Шальке", "Андерлехт", ПСВ ва "Фейеноорд"нинг собиқ бош мураббийи ҳисобланади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

+1   
24 фев 12:21:28
Bahodir
Ответ на комментарий пользователя Ўзбек футболининг муҳлиси
Орада Россия терма жамоасини ҳам бошқарганмиди, Зенит билан лекин 2008-йилда ёриб ташлаган, Бавария, МЮни мағлуб этган эди
Dik Advokat desa Zenit bilan 2008 yil esga tushadi
+1   
24 фев 12:20:11
Bahodir
Zör murabbiy borgan joyiga natija qilib beradi
+1   
24 фев 12:18:17
Ўзбек футболининг муҳлиси
Орада Россия терма жамоасини ҳам бошқарганмиди, Зенит билан лекин 2008-йилда ёриб ташлаган, Бавария, МЮни мағлуб этган эди
   
24 фев 13:12:24
Музаффар Махмудов
Бизга тўгри келиши керакмасмиди у команда
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика