Бутрагеньо: "Олдинда "Реал Сосьедад" билан баҳс бор, ПСЖ ҳақида кейин ўйлаймиз"
05 фев 2018 12:55
Новости
Бутрагеньо: "Олдинда "Реал Сосьедад" билан баҳс бор, ПСЖ ҳақида кейин ўйлаймиз"
"Реал"нинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими директори Эмилио Бутрагеньонинг сўзларига кўра, жамоа айни дамда ПСЖга қарши бўладиган Чемпионлар лигаси баҳсига эътибор қаратмаган.
Бу баҳсгача Зинедин Зидан шогирдлари 10 февраль куни "Реал Сосьедад" билан ўйнашади.
"ПСЖга қарши учрашувдан олдин "Реал Сосьедад" билан ўйин бор. ПСЖ билан баҳс яқинлашмоқда, аммо биз учун ҳамма ўйинлар муҳим. Зидан айтганидек, энг муҳим учрашув - навбатдагиси. ПСЖ ҳақида кейин ўйлаймиз" - дейди Бутрагеньо.
"Реал" ва ПСЖ ўртасидаги Чемпионлар лигаси 1/8 финал илк учрашуви 14 февраль, жавоб ўйини эса 6 март куни бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Комментарии