Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"
14 окт 2025 16:56
Новости
Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"
Уругвай терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эмилиано Мартинес Ўзбекистон устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйин амалиётига эга бўлиш ҳар доим муҳим аҳамият касб этади. Майдонга тушганимдан ва жамоамизнинг ўйинидан жуда мамнунман.
Менга ўз позициямдан бошқа нуқтада ўйнаш имконияти берилди, лекин ўзимни яхши ҳис қилдим, буни бош мураббий ҳам таъкидлади. У менга имкон қадар яхши ўйнашим учун барча шароитларни яратиб берди.
Икки ўртоқлик ўйинини яхши таассуротлар билан якунладик, бу ерга айнан шуни мақсад қилиб келган эдик. Биз шу йўлдан давом этишимиз керак. Барчамиз жуда хурсандмиз ва ҳар биримиз Жаҳон чемпионатида ўз ўрнимизга эга бўлишга интиляпмиз", – деди 26 ёшли футболчи.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии