RU

Последние новости

17:54"Келиб олиб кетинглар!" Ниакате чемпионлик Марокашга олиб берилганидан даҳшатда  0 17:44Даҳшатли талаб! "Атлетико"нинг 55 минг мухлиси финалга бормоқчи, аммо чипталар етмайди  0 17:31"Реал"да катта хавотир: Куртуа "Атлетико"га қарши супердербини ўтказиб юборадими?  0 17:20Расман: Кудряшов жамоадан кетди. "Сурхон"ни вақтинча Анвар Ғофуров бошқаради   1 17:03Энрике "Челси"ни тор-мор этгач лол қолдирди: "Бизнинг иккита голимиз ўйин тақдирини ҳал қилиб бўлганди!"  1 16:55Ўзбекистон Жаҳон чемпионати арафасида Европанинг топ терма жамоасига қарши ўйнаши мумкин  9 16:46Котрина Кулбите: "Тарих яратишга бир қадам қолди"   1 16:26Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади  1 16:21Гвардиола "Реал"ни "Манчестер Сити"нинг энг қийин рақиби деб ҳисобламайди  8 15:20Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"  3 13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  2 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   86 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   3

43 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда Новости

43 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда

Таваллуд айёмини нишонлаётган футбол аҳлини ҳаётларидаги унутилмас кун билан муборакбод этишда давом этамиз.

Бугун ўзбек футболи тарихида ёрқин из қолдира олган, бир нечта рекордлар соҳиби, 43 ёшигача тўп тепган тажрибали дарвозабон Павел Бугало таваллуд топган кун. Павел Викторович бугун 51 ёшга тўлди. 


Эътиборлиси, Бугало бугун қадрдон жамоасида ишламоқда. Павел Бугало футболдаги илк қадамларини "Пахтакор"да ташлаган, 1992-1999 йилларда "шерлар" дарвозасини қўриқлаган. 

" Бу клубда узоқ вақт ўйнаганман. Мен учун "Пахтакор" оиламдек гап",- дейди собиқ кипер.

Миржалол Қосимов, ОКМК бош мураббийи

"Паша билан кўп йил бирга ўйнадик ва бугунги кунда ҳам бир жамоадамиз. У ҳақда кўп гапириш мумкин. Футболга меҳри сабаб 43 ёшигача майдонда тўп тепди. Ҳаётда ҳам ажойиб инсон. Табиатан анча босиқ, камтар ва камгап. Ишончим комил, ундан яхши мураббий етишиб чиқади. Ўзи сингари машҳур, совриндор дарвозабонларни терма жамоаларимизга тайёрлаб беради"


 

Павел Бугало ҳақида кўп ва хўп гапириш мумкин. Ҳақиқатан ҳам, исм-шарифи катта харфлар билан ёзиладиган дарвозабонимиз бир футболчи эришиши мумкин бўлган муваффақиятлар соҳибидир. У профессионал футболчилик фаолиятини 1991 йили "Чирчиқ" жамоасида бошлаган. Кейинчалик "Пахтакор", "Алания" (Россия), "Женис", "Жетису", "Ордабаси" (уччаласи Қозоғистон), "Бунёдкор", "Андижон", "Локомотив" клублари шарафини ҳимоя қилди. Бугало 1992 йили илк маротаба ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиб, 2017 йилгача олий лигада тўп тепган ягона футболчи ҳисобланади. 


У шунингдек, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси (1996, 1997) деб топилган ягона дарвозабон ҳамдир. Павел "Пахтакор" (1992, 1998) ва "Бунёдкор" (2008) жамоалари таркибида уч карра Ўзбекистон чемпиони бўлган. 1993 ва 1997 йилларда "Пахтакор", 2008 йили эса "Бунёдкор" сафида Ўзбекистон кубогига эга чиққан. 2002 йилда "Женис" клуби билан бирга Қозоғистон кубоги соҳиби ҳам бўлган. 1995-2007 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 

Ўйлаймизки, Павел Бугалонинг мураббийликдаги фаолияти ҳам ёрқин давом этади. Бундан кейин ҳам янгидан-янги дарвозабонларни етишиб чиқишида унинг бой тажрибаси асқотишига шубҳа йўқ. Бугун 51 ёшни қарши олган Павел Бугалони "Пахтакор" раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари, барча ходимлари, сайтимиз ижодкорлари ва мухлислар номидан қизғин муборакбод этамиз. Унга оилавий тинчлик, соғлиқ, бахт-саодат тилаймиз.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика