

"Қизиллар" мусобақа жадвалидаги ишончли пешқадамликни сақлаб қолди.
"Ушбу ўйиндан кейин менда турли хил туйғулар пайдо бўлди. "Ливерпуль" иккинчи бўлимда ёрқин ўйин намойиш қилди, лекин биринчи бўлимда унчалик ўзига ўхшамади. Балки бу учрашув 3:3 ҳисобида якунланиши керак эди. "Ньюкасл" жуда тажовузкор эди ва бизни хато қилишга мажбур қилди", – деди Слот.



