ЖЧ-2015. Ёшларимиз Панамага ютқазишди

Tolibjon Qosimov
24 май 2015
30 май куни Янги Зеландияда старт оладиган ёшлар (U-20) ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси пойтахт Велингтон шаҳрида яна бир кичик мундиал иштирокчиси Памана терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Афсуски, бу ўйинда Равшан Ҳайдаров шогирдларига панамалик тенгқурларига 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Терма жамоамиз ЖЧ-2015 гуруҳ босқичидаги илк учрашувни 1 июнь куни Гондурасга қарши ўтказади.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: olamsport.com