

Шу орқали "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган бразилиялик футболчи Россия сари йўл оладиган бўлди. "Globo" маълумотига кўра, Жерсон "Ал Насср"га ўтмаганидан афсусда. Чунки у Россиядаги 4 мавсумида ҳам Саудиядаги икки йиллик пулни ишлаб топа олмайди.
"Ал Насср" футболчи учун йилига 30 миллион евро маош тўлашга тайёр бўлган.
Жерсон якунланган мавсумда 17 ўйинда 1 гол ва 3 ассист қайд этди. Унинг "Зенит"га ўтгани 9 июль куни расман эълон қилиниши кутилмоқда.



