Яя Туре: «Менимча Кот-д′Ивуар термасидаги миссиям тугади»

Narzulla Saydullayev
30 мар 2015
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Яя Туре Кот-д’Ивуар терма жамоасидаги фаолияти тугаб бораётганини маълум қилди.
«Ўйлашимча, мақсадимга эришиб бўлдим. Ўз келажагим борасида якуний қарорни бир икки кун ичида қабул қиламан.

Ёшларга йўл бўшатиш вақти келди», – дейди Яя Туре.

Бу йил Кот-д′Ивуар терма жамоаси Африка кубогини қўлга киритди, Яянинг акаси Коло миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини маълум қилиб бўлди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru