

Аввалги сардор Бернарду Силва клубни тарк этиб, Мадриднинг "Реал" клубига ўтганидан сўнг мураббийлар штаби кийиниш хонасида янги сардорларни шакллантиришни бошлади. Мавсум стартидаги муҳим ўйинлар олдидан Мареска дастлабки номзодлар танловини тасдиқлади:
"Ҳозирда мен Рубен ва Эрлингни танладим, яна икки сардор номини эса трансфер ойнаси ёпилганидан кейин маълум қилмоқчиман", — деди мутахассис.
Италиялик устоз, шунингдек, жамоа етакчиси ва сардори мақоми тўлиқ фидокорликни талаб қилишини таъкидлади: Маресканинг фикрича, мураббийлар штаби қўлида боғичи бор ўйинчилардан ҳар бир ўйинда анча кўпроқ босим ва масъулият кутади.



