

Ярим ҳимоячиси Хатем Бен Арфа расман "Лилль" ўйинчисига айланди. 34 ёшли футболчи жорий мавсумнинг охирига қадар "Лилль" клуби билан шартнома имзолади.
Франциялик футболчи ўтган йилнинг ёзидан бери жамоасиз эди. "Бордо" билан амалдаги шартнома ўз якунига етгандан сўнг, футболчи бошқа бирор жамоага ўтмаганди.



