

Маросим Куала-Лумпур шаҳрида ташкил қилинди. Унинг натижаларига кўра Ўзбекистон "D" гуруҳида Австралия, Ҳиндистон ва КХДР билан тўқнаш келадиган бўлди.
Мазкур мусобақа Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтаб беради. Мусобақанинг энг яхши 8 та жамоаси 2026 йилги ўсмирлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Турнир Саудия Арабистонида 7-24 май кунлари бўлиб ўтади.
"A" гуруҳи
Саудия Арабистони
Тожикистон
Таиланд
Мьянма
"B" гуруҳи
Япония
Индонезия
Хитой
Қатар
"C" гуруҳи
Корея Республикаси
Яман
Вьетнам
БАА
"D" гуруҳи
Ўзбекистон
Австралия
Ҳиндистон
КХДР

Қуръада жамоалар 4 та саватчага ажратилди. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси амалдаги чемпион сифатида 1-саватчадан ўрин олди:
1-саватча
Саудия Арабистони (мусобақа мезбони)
Япония
Корея Республикаси
Ўзбекистон
2-саватча
Тожикистон
Австралия
Яман
Индонезия
3-саватча
Таиланд
Хитой
Вьетнам
Ҳиндистон
4-саватча
КХДР
БАА
Қатар
Мьянма



