U-17 ЖЧ. Ўсмирларимиз бугун Ирландияга қарши баҳс олиб боради

Khoja
8 ноя 2025
Қатар майдонларида U-17 жаҳон чемпионатининг 2-тур баҳслари давом этмоқда.

Исломбек Исмоилов бошқарувидаги жамоамиз бугун Ирландияга қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан соат 20:45да “Эспайр” академияси 9-майдонида старт олади.

Эслатиб ўтамиз, ўсмирларимиз илк турда Парагвайни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Ирландия ўсмирлар термаси эса Панамани 4:0 ҳисобида мағлуб этганди




KhojaMuallif
Manba: championat.asia