Туре: "Стерлинг жуда ҳалол, у Уолкер туртиб юборганида йиқилиши керак эди"
Aslanov Jasurbek
23 янв 2017
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Яя Туренинг фикрича, унинг жамоадоши Рахим Стерлинг "Тоттенхэм"га қарши баҳсда Кайл Уолкер туртиб юборганида йиқилиши керак эди.
"Агар Стерлинг йиқилганида, ҳамма буни "шўнғиш" деган бўларди. Буни бажариш керак эди. Аммо Стерлинг жуда ҳалол. Рахим адашди дея олмайман, чунки бу унинг қарори. Стерлинг голга яқин эди, аммо Уолкер уни туртиб юборди" - дейди Туре.