Тринидад ва Тобаго устози: "Ямайка рақиб сифатида сизларга бош оғриқ бўлиши мумкин"

Абдулвосит Бектемиров
26 мар 2026
Тринидад ва Тобаго миллий терма жамоаси бош мураббийи Дерек Кинг Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series мусобақасидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи навбатда ФИФАга бундай мусобақада иштирок этиш имкониятини тақдим этгани учун раҳмат айтаман. Биз ёшларимизни синаб олиш имкониятига эга бўламиз", - дея фикр билдирди Тринидад ва Тобаго терма жамоаси устози.

- FIFA Series илк маротаба ўтказилмоқда. Агар ушбу мусобақа бўлмаганида катта эҳтимол билан ўз қитъасидаги бир терма жамоа билан назорат ўйинида иштирок этган бўларди. Тринидад ва Тобаго терма жамоаси Ўзбекистон билан тўқнаш келиш эҳтимоли жуда кам эди. Ушбу мусобақа сизга қанчалик маъқул келди? Узоқ мамлакатга сафар қилиш муаммо туғдирмадими?

- Бу жуда яхши мусобақа. Венесуэла ва Габон каби рақиблар билан

тўқнаш келамиз. Жаҳон чемпионатига йўл олган терма жамоалар ҳам бор. Икки рақибимиз ҳам жиддий жамоалар. Ўз жамоам яхши ўйин намойиш этиб, керакли натижани қўлга киритади деган умиддаман.

- Ўзбекистон терма жамоаси мундиалда Ямайка билан тўқнаш келиши мумкин. Тринидад ва Тобаго терма жамоаси эса ЖЧ саралашида Ямайка билан тўқнаш келди. Ямайка терма жамоаси ҳақида нималар дея оласиз?

- Ямайка яхши шаклланган жамоа. Тажрибали футболчилар кўп. Рақиб сифатида сизларга бош оғриқ бўлиши мумкин.

трининад ва тобаго.jpg


Абдулвосит БектемировMuallif
Manba: Championat.asia