

Салоҳ мавсум якунида мерсисайдликлар сафини тарк этишини расман эълон қилгач, унинг қайси клубга ўтиши асосий мавзуга айланди. "Биз Муҳаммад келаси мавсумда қаерда ўйнашини ҳали билмаймиз. Бу эса ҳозирча ҳеч ким буни билмаслигини англатади", — деди Аббас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Салоҳ ва "Ливерпуль" ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишга қарор қилишгани ва футболчи ёзда эркин агентга айланиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.



