

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
"Жамоамизнинг икки марказий ярим ҳимоячиси клуб сафини тарк этди. Россиялик футболчи Дмитрий Кратков "Сурхон"ни эркин агент сифатида тарк этса, Муҳаммадюсуф Мирқодиров мавсум охиригача "Андижон" жамоасига ижарага берилди", – дейилади хабарда.


Кратков "Сурхон" сафида 10 та расмий ўйинда майдонга тушиб, натижали ҳаракатлар билан ажралиб туролмади. Мирқодиров эса 7 та учрашувда иштирок этди.



