

"Биринчи навбатда шуни айтишни истардимки, бу ерда эканлигим ёқимли. Фаолиятим давомида кўп нарсага эришдим, аммо олдинда кўплаб муваффақиятлар кутиб турибди. Томас Тухель бошчилигидаги "Челси" либосида муваффақиятларга эришишни сабрсизлик билан кутяпман.
Лондон - менинг уйим. Мен учун барчаси ўша ерда бошланган. Энди менда ҳар икки ҳафтада дўстларим ва оила аъзоларим қаршисида ўйнаш имкони бор. Мухлислар билан учрашувни жудаям кутяпман.
Менинг трансферимда иштирок этган Тодд, Бехдад, клуб эгалари, Томас Тухель ва бошқаларга фурсатдан фойдаланиб, раҳмат айтмоқчиман.
Иш бошланишини сабрсизлик билан кутяпман. Гапларимни иш билан исботламоқчиман", - деди Стерлинг.



