Стекеленбург ва Леннон "Манчестер Сити"га қарши баҳсда "Эвертон"га ёрдам беришга тайёр

Aslanov Jasurbek
14 янв 2017
"Эвертон" бош мураббийи Рональд Куманнинг маълум қилишича, дарвозабон Мартен Стекеленбург, Аарон Леннон ва Жеймс Маккарти жароҳатидан қутилишди ва улар "Манчестер Сити"га қарши баҳсга тайёр.

"Мартен ва Жеймс соғайишди. Улар бутун ҳафта давомида жамоа билан шуғулланишди. Уларни асосий таркибда тушириш мураббийлар штабига боғлиқ. Аарон ҳам бу ҳафта биз билан шуғуллана бошлади ва майдонга тушишга тайёр" - дейди Куман.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.com