Шота Арвеладзе уч ойлик фаолиятидан сўнг "Фатиҳ Карагумрук" бош мураббийлигидан кетди

Оқил Абдубарноев
11 мар 2024, 11:29
"Пахтакор" клубидаги фаолияти орқали ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган Шота Арвеладзе Туркиянинг "Фатиҳ Карагумрук" клуби бош мураббийи лавозимини тарк этди.

Туркия чемпионатининг 29-турида “Трабзонспор”дан учралган мағлубиятдан сўнг (5:1) Арвеладзе истеъфога чиқарилди.

Грузиялик мутахассис бундан 3 ой олдин турк клубига бош мураббий этиб тайинланганди ва 17 учрашувда 6 марта ғалаба қозониб, 8 марта мағлуб бўлди ҳамда 3 учрашувда дуранг қайд этганди. Мураббий қўл остида бир муддат ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Отабек Шукуров тўп тепди. 

Шунингдек, Шота Арвеладзе “Карагумрук” билан Туркия кубоги 1/2 финал босқичига йўл олди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: karagumruk.com