

"Қийин учрашув бўлди, аммо биз бугун ўз мақсадимизга эриша олдик. Рақиб ҳам бугунги баҳсга жуда яхши тайёргарлик кўрган экан. Майдоннинг ҳолати яхши эмас эди, ушбу жиҳат ҳам ўз сўзини айтди. Мақсадимиз Жаҳон чемпионатига чиқиш. Ҳар бир учрашувда максимал натижага эришишни истаймиз" - дея фикр билдирди терма жамоамиз ҳимоячиси Шерзод Насруллаев.




