

"Қийин учрашувда ғалабага эришдик. Мухлисларга катта раҳмат. Бугунги учрашувга тўғри тактика танладик, шу сабабли ғалаба қозондик. Жамоа қайси таркиб билан ўйнашининг фарқи йўқ, биз ҳар доим ғалаба учун ўйнаймиз. Сўнгги учрашувлардаги яхши натижалар туфайли ўзимизга бўлган ишонч янада ортди. Ўйинимиз сифати ҳам анча ўсгандек. Футболчилар ҳам майдонда роҳатланиб ўйнашмоқда", – дея фикр билдирди Шерзод Эсанов




