Шансель Мбемба: "Ўзбекистон иштирокидаги ўйинлар видеоларини томоша қилиб, уларнинг заиф нуқталарини аниқлаб олган эдик"

Оқил Абдубарноев
28 июн 2026, 22:28
Конго ДР сардори Шансель Мбемба Жаҳон чемпионати "К" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйиндан сўнг (3:1) ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин биз учун ҳақиқатан ҳам оғир кечди ва биринчи бўлимда етарлича яхши ҳаракат қила олмадик. Бутун жамоа хотиржамликни сақлаб қолди, чунки иккинчи таймда бор салоҳиятимизни намоён этишимизга ишонардик. Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар видеоларини томоша қилиб, уларнинг заиф нуқталарини аниқлаб олган эдик ва иккинчи бўлимда асосий эътиборни айнан шу жиҳатларга қаратдик", – деди 31 ёшли ҳимоячи.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: FIFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›