Микель Артета мураббийлик фаолиятидаги 5-совринини қўлга киритди

16 авг 2026, 21:15
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета мураббийлик фаолиятидаги бешинчи совринини қўлга киритди.

Испаниялик мутахассис қўлга киритган барча совринларини "Арсенал" билан ютиб олган.

Бугун "Арсенал" Артета бошчилигида Англия Суперкубоги учун ўйинда "Манчестер Сити"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Артета даврида "Арсенал" қўлга киритган совринлар:
Англия Суперкубоги — 2026 йил
Англия Премьер-лигаси — 2026 йил
Англия Суперкубоги — 2023 йил
Англия Суперкубоги — 2020 йил
Англия Кубоги — 2020 йил

Микель Артета "Арсенал"ни 2019 йил охиридан буён бошқариб келмоқда.

Шунингдек, Артета "Арсенал" сафида футболчи сифатида ҳам совринлар қўлга киритган. У лондонликлар билан 2 марта Англия Кубоги ва 2 марта Англия Суперкубоги ғолиби бўлган.

Шу тариқа, Артета "Арсенал" тарихида ҳам футболчи, ҳам бош мураббий сифатида соврин қўлга киритган мутахассислардан бирига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›