Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади

Aslanov Jasurbek
8 окт 2025
Ўзбекистон терма жамоаси эртага Кувайтга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Кувайт билан ўйиндан олдинги расмий машғулотларда Одил Ҳамробеков ҳамда Фарруҳ Сайфиевлар иштирок этишмади. Кеча машғулотда қатнашмаган Абдувоҳид Неъматов бугун умумий гуруҳда шуғулланди.

Бугун терма жамоага чақирилган Умар Эшмуродов ҳали терма жамоа тасарруфига етиб келмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Кувайт баҳси 9 октябрь куни "Олимпия" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс 18:00да старт олади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.asia