Саудия Арабистони жамоаси Муҳаммад Салоҳни таркибига қўшиб олишга тайёр

Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" жамоаси "Ливерпуль" қанот ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг трансфер устида ишламоқда.

Мисрлик футболчи ушбу мавсум якунланганидан кейин жамоадан кетишини маълум қилди. Шундан кейин футболчи учун "Ал Иттиҳод" билан биргаликда "Ал Қодисия" ҳам курашга қўшилган. "Ал Насср", "Ал Ҳилол" каби клублар эса мисрликнинг номзодини кўриб чиқмаяпти.

2023 йил ёзида "Ал Иттиҳод" футболчини 150 миллион фунт стерлингга сотиб олишга тайёр бўлганди. Бироқ футболчи жамоада қолишни истаган.

33 ёшли футболчи ушбу мавсумда барча турнирларда 34 ўйинда қатшаниб, 10тадан гол ва ассист қайд этди.


Manba: ESPN