"Ростов" 250 минг доллар эвазига Тожикистон терма жамоаси дарвозабони билан шартнома имзолади

Alisher
16 июн 2024
Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби дарвозабони Рустам Ятимов "Ростов"га ўтди.

РПЛ клуби 25 ёшли футболчининг трансферини эълон қилди.

Олдинроқ, "Ростов" Тожикистон терма жамоаси дарвозабони учун 250 минг доллар тўлаши хабар қилинган эди. Шартнома 5 йилга мўлжалланган.


AlisherMuallif
Manba: t.me/fcrostov_official