

Аввалроқ 41 ёшли ҳужумчи бош мураббий Жорже Жезуш билан келиб чиққан низо туфайли миллий жамоа қароргоҳини тарк этган эди.
A Bola нашрининг хабар беришича, Португалия футбол федерацияси Интизом низомининг 160-моддасига асосан Роналдуга нисбатан интизомий иш қўзғатилган. Ушбу қоидага кўра, «миллий жамоага мунтазам чақириб келинадиган ва узрли сабабсиз машғулот, ўйин ёки жамоа тадбирини тарк этган футболчи 1 ойдан 6 ойгача муддатга дисквалификация билан, қўшимчасига, агар у профессионал футболчи бўлса, 510 дан 1020 еврогача жарима билан жазоланади».



