

Сўнгги турда вакилларимиз Шимолий Ирландия устидан қийин ғалабага эришишди.
Шимолий Ирландия U-16 — Ўзбекистон U-16 2:3
Голлар: Ҳасан Ўролов, Ҳусан Ўролов, Беҳруз Саматов.
Таркиблар
Жамоамиз мазкур баҳсни қуйидаги таркибда бошлади:
Асосий таркиб: 1. Алмаз Аюпов, 3. Ҳожиакбар Зулфиқоров, 5. Яхё Насруллоев, 6. Абубакр Маматов, 7. Азизилло Экинжонов (С), 8. Файз Ачилов, 9. Эммануэль Эмонкпаире, 13. Абдулазиз Бобиров, 15. Ҳасан Ўролов, 17. Рўзимурод Рўзимуродов, 20. Дониёр Ўктамов.
Захирадан майдонга тушганлар: Ҳу. Ўролов, Хайруллаев, Аминов, Саматов, Акбаралиев, Шукуров.
Захира: Бердиев, Одилов.
Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўз ҳисобидаги очколарини 6 тага етказиб олди ва турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллади. Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз мусобақа давомида мезбон Шимолий Македонияни ҳам мағлуб этишган эди.



