

Лондон клуби Бразилия жамоасининг футболчи трансфери бўйича таклифини маъқуллади, бироқ битимнинг ўзи шахсий шартнома шартлари бўйича келишмовчиликлар туфайли барбод бўлди.
Журналист Аласдер Голднинг хабар беришича, 29 ёшли ҳужумчи Рио-де-Жанейро клуби вакиллари билан келиша олмаган. Шу билан бирга, Бразилиядаги трансфер ойнаси кеча кечқурун ёпилди.
Аввалроқ Ришарлисон "Тоттенхэм" билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиб, бошқа жамоага эркин агент сифатида ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Англия клуби аллақачон бразилияликни АПЛ ўйинлари учун рўйхатдан чиқарган.


