"Реал Мадрид" яқин соатларда яна бир трансферни ҳал қилади

Administrator
29 май 2025
"Бенфика" билан музокаралар якуний босқичда.

"Реал Мадрид" клуби "Бенфика" аъзоси Альваро Фернандес Каррерасни яқин соатлада ўз сафига қўшиб олади. Мадрид клубининг "Бенфика" билан 22 ёшли ҳимоячи трансфери бўйича олиб бораётган музокаралари якуний босқичга етгани ҳақида COPE хабар бермоқда. Футболчининг ўзи билан аллақачон келишувга эришилган.

Битимнинг яқин соатлар ичида расмий тус олади. Ҳужжатлар билан ишлаш якунлангач, трансфер ҳақида расман эълон қилинади.

"Реал" аввал Каррераснинг трансферини, бир неча кунлардан кейин эса Трент Александр-Арнольд трансферини эълон қилишни режалаштирмоқда. Каррерас мадридликлар билан 5-6 йиллик шартнома имзолайди. Трент эса клуб билан 2030 йилгача мўлжалланган битим тузади.


AdministratorMuallif
Manba: COPE