"Реал" Италия терма жамоаси дарвозабонини харид қилмоқчи

Alisher
19 фев 2020
"Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма "Реал" қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

"Қаймоқранглилар" Тибо Куртуага рақобатдош қидиришмоқда ва айрим ўйинларда бельгиялик посбонга дам берган ҳолда янги дарвозабонни майдонга туширишмоқчи.

Хабар қилинишича, Доннарумма "Милан"дан кетса, клуб унинг ўрнига "Торино"дан Сальваторе Сиригуни харид қилади.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси дарвозабони жорий мавсум А Серияда 23та ўйинда майдонга тушиб, 8та қуруқ ўйин ўтказди.


AlisherMuallif
Manba: Tuttosport