Рауль: «Зидан, Роналдо, Криштиану, Фигу билан ўйнадим, лекин Месси – энг зўри»

Narzulla Saydullayev
1 май 2015
«Реал» собиқ ҳужумчиси Рауль кимларни энг яхши футболчи деб ҳисоблашини маълум қилди.
«Энг яхши ҳимоячи – Паоло Мальдини. Кучли ва ақлли футболчи, унга қарши ўйнаш жуда оғир эди. Бутун тарих давомидаги энг яхшилардан бири. Унинг ўйинга бўлган қараши буткул ўзгача эди.

Энг яхши дарвозабон – Оливер Кан. Чемпионлар лигасидаги дуэлларда унга қарши қийин ўйинлар бўлган.

Энг яхши футболчи – Лионель Месси. Менга Зидан, Роналдо, Фигу, Криштиану билан ўйнаш насиб қилди, аммо Месси буткул бошқача. У оддий ҳаракатлар билан қилиб бўлмайдиган ишларни амалга оширади.

Бироқ Роберто Бажо ва Райан Гиггзни ҳам унутмайлик», – дейди Рауль.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru