Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди

Administrator
30 июл 2025
Клуб ёзги танаффус пайтида яна икки нафар футболчини ўз сафига жалб қилди.

"Қўқон-1912" клуби давралар орасидаги танаффус пайтида яна иккита футболчи билан шартнома имзолади. Жумладан, Клейди Даци ва Аброр Каримов қўқонликлар билан битим тузди. Икки футболчи ҳам ОКМКдан келган бўлиб, ижара асосида клубда ҳаракат қилади.


Клейди фаолияти давомида "Теута", "Кастриоти", "Кукеси", "Партизан" ва ОКМК клубларида жами 150 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 27 бор ишғол қилган. Шунингдек, 6 бор голли узатмали самарадорликни амалга оширган.


AdministratorMuallif
Manba: "Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати