

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
"Жамоамиз таркиби яна бир тажрибали футболчи билан кучайтирди. Хуршид Мухторов жамоамиз билан расмий шартнома имзолади.
Хуршид Мухторов ўз фаолияти давомида Ўзбекистон ва хорижнинг бир қатор клубларида тўп тепиб, катта тажриба тўплаган. Тажрибаси, жисмоний кучи ва ишончли ўйини билан у жамоамиз ҳимоя чизиғини янада мустаҳкамлашига ишонамиз", – дейилади хабарда.
Фаолияти давомида у бир қатор клублар шарафини ҳимоя қилган: "Гулистон", "Локомотив", "Қўқон-1912", "Сўғдиёна", ОКМК, "Насаф", "Навбаҳор", "Нефтчи", "Турон", "Персик".



