

31 ёшли форвард "россонери" билан 2028 йилнинг 30 июнига қадар меҳнат шартномаси имзолади.

Мората 2020 йилдан буён Мадриднинг "Атлетико" клубида ўйнаб келаётганди. Бу вақт ичида у 154 та ўйинда қатнашиб, 58 та гол урган ва 14 та голли узатмани амалга оширган.
Transfermarkt порталига кўра, Моратанинг хариди Милан клубига 13 миллион еврога тушган.
Маълумот ўрнида, Италия чемпионатининг янги мавсуми 17 август куни старт олади. Шу куни "Милан" "Торино"ни қабул қилади.



