

Бироқ биринчи давра ўртасидан сўнг унга чиқиш эшиклари кўрсатилди. Навоийликлар унинг қўл остида Суперлигада 11 та ўйинда 6 мағлубият, 3 ғалаба, 2 дуранг қайд этди ва 11 очко тўплади.
Клуб эса бунгача "Қизилқум" U-21 жамоасида ишлаб келаётган Акмал Рустамовга ишонч билдирди. "Олтин изловчилар" Рустамов билан бирга Суперлигада 7 та учрашув ўтказишга улгурди. Эътиборли жиҳати, жамоа бу даврда мағлубиятга учрагани йўқ, 5 дуранг, 2 ғалаба ва 11 очко жамғарди. Яъни унга сербиялик ҳамкасбининг натижасини такрорлаш учун 7 та ўйин етарли бўлди.
"Қизилқум" кейинги учрашувни 18 август куни меҳмонда "Хоразм"га қарши ўтказади.



