"Насаф" ўз майдонида Про лига жамоасига ютқазди

Оқил Абдубарноев
28 мар 2026
ФИФА кунлари сабабли юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида Қаршининг "Насаф" клуби Нукуснинг "Арал" жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Қарши шаҳридаги "Геолог" стадионида ўтказилган мазкур ўртоқлик баҳсида муросасиз кураш кечди ва унда меҳмонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувда ҳисоб биринчи бўлимдаёқ очилди, аниқроғи, 32-дақиқада нукусликлар аъзоси Иззатулла Қуттибоев ўз жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ мезбонлар бунга тезда жавоб қайтаришга муваффақ бўлишди ва орадан бор-йўғи икки дақиқа ўтиб, 34-дақиқада "Насаф" вакили Юсуф Отубанжо мувозанатни тиклаб, ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди.

Ўйиннинг асосий қисми дуранг билан давом этаётган бир вақтда, баҳс якунланишига саноқли дақиқалар қолганида, яъни 85-дақиқада "Арал" футболчиси Сейдабулла Ниетуллаев рақиб дарвозасини ишғол қилиб, нукусликларга ғалаба келтирган муҳим ва ҳал қилувчи гол муаллифига айланди.

photo_2026-03-28_19-19-44.jpgphoto_2026-03-28_19-19-41.jpgphoto_2026-03-28_22-55-55.jpgphoto_2026-03-28_22-56-14.jpg


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: Championat.asia