"Қизилқум" — Акмал Рустамовга сербиялик мураббий натижасини такрорлаш учун 7 та ўйин кифоя қилди
13 авг 16:55
Янгиликлар
"Қизилқум" — Акмал Рустамовга сербиялик мураббий натижасини такрорлаш учун 7 та ўйин кифоя қилди
Навоийнинг "Қизилқум" жамоасини жорий мавсум бошида сербиялик мураббий Никола Лазаревич бошқариб келаётганди.
Бироқ биринчи давра ўртасидан сўнг унга чиқиш эшиклари кўрсатилди. Навоийликлар унинг қўл остида Суперлигада 11 та ўйинда 6 мағлубият, 3 ғалаба, 2 дуранг қайд этди ва 11 очко тўплади.
Клуб эса бунгача "Қизилқум" U-21 жамоасида ишлаб келаётган Акмал Рустамовга ишонч билдирди. "Олтин изловчилар" Рустамов билан бирга Суперлигада 7 та учрашув ўтказишга улгурди. Эътиборли жиҳати, жамоа бу даврда мағлубиятга учрагани йўқ, 5 дуранг, 2 ғалаба ва 11 очко жамғарди. Яъни унга сербиялик ҳамкасбининг натижасини такрорлаш учун 7 та ўйин етарли бўлди.
"Қизилқум" кейинги учрашувни 18 август куни меҳмонда "Хоразм"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар