

Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Париж клуби 26 ёшли португалиялик футболчи билан 2031 йилгача мўлжалланган янги битим имзоламоқчи, шунингдек, унда келишувни яна 1 йилга — 2032 йилгача узайтириш банди ҳам кўзда тутилади.
Футболчининг амалдаги келишуви 2029 йилнинг ёзида якунига етади.
Маълумот учун, Витинья 2022 йилдан буён ПСЖ шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Франция жамоаси сафида шу кунгача жами 218 ўйин ўтказиб, 29 та гол урди ва 26 та голга ассистентлик қилди.



